Фигурали учиш бўйича икки карра олимпиада чемпиони, россиялик Евгений Плюшченко унга Хитой эркаклар терма жамоасини бошқариш таклиф қилинганини таъкидлаб ўтди.

«Ҳа, менга Япониядан таклиф бўлганди. Шунингдек Хитой эркаклар терма жамоасини бошқариш бўйича ҳам вариант мавжуд эди. Ман менда россиялик ёшлар билан ишлаш ва уларни юқори чўққиларга олиб чиқиш истаги кучлилик қилди», — дея Плюшченконинг сўзларидан иқтибос келтиради «Р-Спорт» нашри.