Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Ўзбекистон 14 Октябрь 2015 3667

2015 йил ноябрида Ўзбекистонга Ўзбекистонга Покистон бош вазири Навоз Шариф ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан учрашув чоғида маълум қилди.
“Покистон бош вазири Навоз Шариф 2015 йил ноябрида мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларда янги саҳифани очиб беради. Унинг ташрифи муҳим воқеа бўлади”, - унинг сўзларини келтиради Dispatch News Desk нашри.

Шунингдек, 2016 йил мартида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Лаҳор рейсини очиши мумкинлиги хабар қилинди. Келажакда Тошкент-Исломобод рейсининг очилиши режалаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар