2015 йилнинг ўтган даври мобайнида Қирғизистоннинг ташқи савдо ҳажми 17.2 фоизга қисқарди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, январь-август ўртасида экспорт 3 фоизга, импорт 21.1 фоизга қисқарган. Олтин ҳисобга олинмаганда, экспорт ҳажми 27.5 фоизга қисқарди.
МДҲ давлатларига етказмалар 26.9 фоизга, бошқа давлатларга етказмалар 29.1 фоизга қисқарди.

Бу ҳолат кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, кийим-кечак маҳсулотлари экспортининг қисқариши билан боғлиқдир.