Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Қирғизистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6.3 фоизга ошиб, 292.889 млрд сомни ташкил қилди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

“Қумтор” корхоналари ҳисобга олинмаса, ЯИМ 271 млрд сомни ташкил қилди, ўсиш – 4.1 фоиз.

Ҳисобот даврида саноат маҳсулотлари ҳажми 126.615 млрд долларни ташкил қилди, ўсиш – 17.4 фоиз. “Қумтор” корхоналари ҳисобга олинмаса, 69 млрд сом.