ИШИД террористик гуруҳи сафига қўшилган кўпчилик чеченистонликлар йўқ қилинди, дея маълум қилди Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров.

Унинг қайд этишича, ҳукумат кўплаб ёшларга Суриядан ўзининг осуда ҳаётига қайтишига кўмак кўрсатди. Ортга қайтганлар терроризм ғоясига қарши кураш бўйича ёшлар билан ишлашга жалб этилмоқда.

“ИШИДга қўшилганларнинг кўпчилиги йўқ қилинди. Бу улар республикага қайтиб, айбсиз одамлар қонини тўкмасликлари учун амалга оширилди”, - дея ҳукумат расмий сайти Чеченистон раҳбари сўзларидан иқтибос келтирди.

Қодировнинг таъкидлашича, ёшларнинг жиноий тўдаларга қўшилиб қолишига йўл қўймаслик учун исломий олий маълумотга эга диншунослар куну тун иш олиб бормоқда.