Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги 2003 йил 25 декабрдаги келишувга ўзгартишлар киритиш бўйича протокол ратификацияси тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Унга кўра, автотранспорт воситаларида халқаро юк ташишлар бирйўла икки давлатнинг рухсатисиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Агарда юк бир давлат ҳудуди орқали бошқасига етказилаётган бўлса, унда юкни қабул қилаётган томоннинг рухсатномаси талаб этилади.