Қозоғистон табиий монополияларни бошқариш агентлигининг собиқ раиси Мурат Оспанов пора олишга ҳаракат қилганликда айбланиб, 3.9 млн доллар жарима тўлади. Бу ҳақда Остона суди матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг февраль ойида суд амалдорни 200 минг доллар пора олишда айбдор деб топган эди. У табиий монополиялар субъекти бўлган “Атирау Жариқ” АЖга “ҳомийлик” қилиш ваъдаси билан пул тама қилган.

Эндиликда коррупционер қарийб 4 млн доллар жарима тўлайдиган бўлди.