Reuters ахборот агентлиги Сурия армиясининг Ҳалаб учун жангга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди

Жаҳон 14 Октябрь 2015 2615

Сурия президенти Башар Асад Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти ёрдамида Ҳалаб шаҳрини жангарилардан озод қилиш учун ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Мансабдорларнинг айтишича, жанг яқин орада бошланади ва Хама вилоятида жангариларга қарши операциянинг бир қисми бўлади.

“Бу ҳудуддаги жанговор ҳаракатларга жиддий тайёргарлик кўриш ўз-ўзидан тушунарлидир. Сурия армияси кучлари катта миқёсда сафарбар қилинмоқда, бу ерга Башар Асадни қўллаб-қувватлаш учун “Ҳизбуллоҳ”нинг олди жангчилари ва минглаб эронлик ҳарбийлар етиб келган”, деб айтмоқда манба.

Кўпроқ янгиликлар