Россия АҚШни Россия қанотли ракеталари тўғрисида “эртак айтмасдан”, ИШИД жангарилари қўлига Toyota пикаплари қаердан тушаётгани масаласи билан шуғулланишга чақирмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълумотига асосланиб хабар берди.

“Ракеталар қулашига изоҳ бераётган номаълум ахборот манбалари ИШИДчилар Toyota йўлтанламасларини қаердан олишаётганини тушуниб етишмайди”, - деди Захарова.
Аввалроқ Америка амалдорлари террористлар тарқатаётган видеороликларда кўзга ташланувчи кўп миқдордаги Toyota йўлтанламаслари жангарилар қўлига қаердан тушиб қолаётгани масаласига ойдинлик киритишга уринаётгани тўғрисида хабар қилинган эди.