Россия ҳарбий самолётлари охирги бир кун ичида Сурияда ИШИДнинг 40 объектига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Айтилишича, Су-34, Су-24М ва Су-25СМ самолётларининг экипажлари Ҳмаймим базасидан 41 маротаба парвоз амалга ошириб, ИШИД инфраструктурасининг 40 объектига зарба берган. Операция Ҳалаб, Идлиб, Латақия, Хама ва Дайр ал-Завр вилоятларида амалга оширилган.

Ҳалаб вилоятидаги жангариларни ўқ-дори билан таъминлайдиган бир қанча нуқталар йўқ қилингани айтилмоқда.