Сурияда ҳокимият қуролли тўнтариш йўли билан амалга оширилиши халқаро ҳуқуқнинг бузилиши бўлади, шу боис Россия бунга қарши курашмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги элчиси Александ Киншчак баёнот берди.

“Россия бугун амалда режим ташқи томондан ҳокимиятни алмаштиришга бўлган ҳаракатга қарши чиқмоқда. Бизнинг операциямизга бўлган асабий реакцияга қараганда, айнан шу режалар ортида турган давлатлар кўпроқ хавотир изҳор қилмоқда”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Шунингдек, у Москва Ливия ва Ироқдаги тўнтаришлар оқибатларини яхши эслагани учун Сурияда бунга йўл қўймаслигини таъкидлади.