Россия ва АҚШ элчилари Туркия ТИВга чақирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Туркия мутасаддиларининг фикрича, Москва ва Вашингтон Сурия курдларига кўмак бермоқда. АҚШ ва Россия дипломатик миссияларининг раҳбарлари Жон Басс ва Андрей Карловлар Курд демократик иттифоқига ёрдам кўрсатиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирилди.

БМТ Бош Ассамблеяси саммитидаги чиқишида Туркия бош вазир Аҳмат Довудўғли чет эл давлатлари курд ташкилотларига ёрдам беришини қаттиқ танқид остига олган эди.