Россиянинг ВТБ банки қовурилган картошка ишлаб чиқариш учун 70 млн евро кредит ажратди

Иқтисодиёт 14 Октябрь 2015 1744

Россиянинг ВТБ банки «Белая дача» компаниялар гуруҳига Липецк вилояти ҳудудида қовурилган картошка (фри) маҳсулотларини ишлаб чиқариши учун €70 млн миқдорида кредит маблағлари ажратди. Бу ҳақда ТАСС «Россия зовет!» инвестицион форумидаги тақдимотда жараёнидаги маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

«Белая дача» корхонасининг асосчиларидан бири Виктор Семеновнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати €120 млн.ни ташкил қилади. Шунингдек у корхона хорижлик ҳамкорлар билан ҳам иш олиб боришни режалаштираётганини таъкидлаб ўтган.

Қовурилган картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2017 йилнинг иккинчи чорагидан бошланиши кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар