Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ҳамкорликдаги Интернет тармоғидан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш бўйича «Сяминь-2015» штаб ўқувини ўтказиши ҳақида хабар берди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси қарорига мувофиқ, киберўқув 2015 йил 14 октябрда Хитой Халқ Республикаси ҳудудида ўтказилиши белгиланди.

Аксилтеррор ўқувида ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари делегациялари ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси иштирок этади.