"Падерборн" жамоасига янги бош мураббий сифатида тайинланган Штефан Эффенберг ўзининг янги лавозимидаги илк интервьюсини берди.

"Бугун мен ўзимни Норвегиядагидек ҳис қилмоқдаман (Бугун Падерборнда қор ёққан).

Мен бу жамоада иш бошлаганимдан хурсандман. Раҳбарият билан тез киришиб кетдик. Шартнома имзоланишига шубҳам йўқ эди.

Ишни бошидан бошлаймиз. Биринчи навбатда футболчиларни ўз кучларига ишонишга ўргатишим лозим. Жамоада истиқболли потенциал мавжудлигини биламан.

Кимнидир "алоҳида мураббий" дейишади, (Жозе Моуриньо - "Special One") кимдир ўзини "оддий мураббий" деб атайди (Юрген Клопп - "Simple one"). Мен эса янги мураббийман (New one).

Энди Падерборнда яшай бошлайман. Бу жамоадан дарҳол кетмоқчи эмасман, ҳозирги шартномамиз 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган бўлсада, бу жамоага трамплин сифатида қарамоқчи эмасман", дейди у.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсум якунларига кўра Бундеслигани тарк этган "Падерборн" янги мавсумда иккинчи лигада ҳам кўнгилдагидек иштирок эта олмаяпти. Жамоа айни вақтда 10 турдан кейин турнир жадвалида 15-ўринда турибди.

Бироз олдинроқ, Штефен Эффенберг мураббийлик фаолиятини "Падерборн"да бошлагани хабар қилинганди