Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий Евро-2016 финал босқичига йўлланма олгани учун 1 миллион евро миқдорида маблағни бонус сифатида олиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди.

«Спорт-Экспресс» нашрининг ёзишича, олдинроқ шу мазмунда ёзилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

44 ёшли мутахассиснинг мукофот пули кўриб чиқилади, бироқ асосан терма жамоа тизимида фаолият олиб бораётган барчани мукофот бўйича масала биринчи ўринда кўриб чиқилади. Раҳбариятдан тортиб шифокор ва массажчиларгача мукофотланишади.

Слуцкийни алоҳида мукофот билан тақдирлаш бўлмайди. Унинг мукофот пули миллион евродан анча фарқ қиладиган миқдорда бўлади.