Суриядаги жангларда эронлик 2 генерал ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Октябрь 2015 4556

Сурияда жангариларга қарши олиб борилган жангларда иштирок этаётган эронликлар армиясининг 2 нафар генерали ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Тасним" ахборот агентлиги хабар берган.

Маълум қилинишича, душанба кунги жанглардаёқ генерал-майор Фаршад Ҳасанзода ва бригада генерали Ҳамид Мухторбанд ҳалок бўлди.
Уларнинг иккиси ҳам Ислом инқилоби муҳофазаси Корпуси аъзолари бўлишган. Улар айнан қайси ҳудудда ҳалок бўлишганига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Сурия армияси Ҳалабда Эрондан етиб келган 1000 кишилик қўшин ҳамда "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи билан ҳамкорликда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлади.

Бундан олдинроқ, 8 октябрь куни Ҳалаб яқинида эронлик генерал Ҳусайн Ҳамадоний жангариларга қарши амалиётлар вақтида ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Айни вақтда Сурия армияси Ҳалабнинг ғарбий қисмида назоратни қўлга олган. Шаҳарнинг яна бир қисми жангарилар қўлида қолмоқда.

Кўпроқ янгиликлар