Танзанияда янги туғилган болаларни СМС орқали рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Бундан буён мамлакатда ота-оналар туғилган фарзандларининг исмини, жинсини, туғилган санасини ва ўзлари ҳақидани маълумотни масофадан туриб хабар беришлари мумкин бўлди.

Ана шундан сўнг уларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани бепул тақдим этишади. Ҳукуматнинг қайд этишича, янги тизим ёрдамида сўнгги беш йил ичида янги туғилаётган болалар ҳақида етарли маълумот олинган.
Айни пайтда Танзия аҳолиси сони маълум эмас, чунки ҳар 10 нафар боланинг 9 нафари рўйхатдан ўтмаган. Ҳукумат ташкилотларига танзанияликларнинг бор йўқ 20 фоизига маълум холос.

Бунинг ягона сабаби янги туғилган болани рўйхатдан ўтказишнинг қимматлигидадир (3,5минг танзания шиллинг ёки 1,6 доллар. Уч ойгача рўйхатдан ўтмаганлар учун жарима тариқасида 4 минг шиллинг ёки 1,85 доллар пул олинади). Шу боис бир кунда бир доллардан кам пул ишлаб топадиган маҳаллий халқ учун боласини рўйхатдан ўтказиш унча зарил бўлмай келаётганди.