Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватламайди, аммо Сурия давлатчилигини сақлаб қолиш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова баёнот берди.

“Россияни Асадни қўллаб-қувватламасликка чақирадиган баёнотларни ҳар куни эшитмоқдамиз. Гўёки айнан у туфайли Сурияда террорчилар фаоллашиб кетган. Бу масалага муносабатимизни аллақачон билдириб ўтган эдик. Биз Асадни қўллаб-қувватламаймиз, биз учун асосийси Сурия давлатчилигини сақлаб қолишдир”, - деди у брифинг чоғида.

“Бизга Асад кетса, мамлакатда тинчлик ўрнатилиши уқтирилмоқда, гўёки ИШИД Асад туфайлигина жанг қилмоқда”, - қўшимча қилди Захарова.