Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2020-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш ва аҳолига сифатли автотранспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автоташувчилар томонидан “ИСУЗУ” русумли автобусларни сотиб олиш режалаштирилган.

Жумладан, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Буюк Турон транс” МЧЖ автопаркини янгилаш ва аҳолига сифатли автотранспорт хизматини кўрсатиш мақсадида “ISUZU SAZ NQR 71PL" русумли замонавий юк автомобилини сотиб олди.

“Буюк Турон Транс” масъулияти чекланган жамияти 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишларда юк ва йўловчи ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга. Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилаётган битта “ISUZU SAZ NQR 71PL” русумли юк автомобилини “Туркистон банк” орқали 85,0 млн сўмлик кредит асосида сотиб олди.

Хозирги кунда “Буюк Турон Транс” МЧЖ йўловчиларни 447-сонли “Бўзсув ҚФЙ- Фарҳод бозори - Жанубий вокзал” йўналишида сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Тошкент вилояти, Паркент туманида шаҳарлараро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошираётган “Жумабозор транс сервис” МЧЖ томонидан 4 дона “Ўзавтосаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти орқали лизинг асосида ҳамда Ангрен шаҳрида жойлашган “72-сон Ангрен автокорхонаси” МЧЖ томонидан 5 дона “ИСУЗУ” русумли автобуслар ОАТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан кредит асосида сотиб олиниб, ВХ-202-сонли “Паркент АШБ - Дала ҳовли - Қўйлиқ АШБ” ва ВХ-415а-сонли “Қизилтоғ қўрғони-Қўйлиқ АШБ (Енбек орқали)” йўналишларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.