Тошкентлик номаълум ҳайдовчи “Волга” ГАЗ-21 автомобилига кабриолет шаклини берди. Ушбу машина фотосурати Facebook’даги Only in Uzbekistan гуруҳида жойлаштирилди.

Хабарда айтилишича, машина ретроавтомобиллар кўргазмасида намойиш этилган. Шу билан бирга, унинг эгаси машина конструкциясига жиддий ўзгартириш киритгани боис 5 йилдан буён рўйхатдан ўтказа олмаган. Бу масала яқиндагина ҳал қилинган.