Япониянинг Toyota автоконцерни 2050 йилгача бензинда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқаришни бутунлай тугатишни таклиф қилмоқда. Бунинг ўрнига, корпорация мутасаддиларининг фикрича, гибрид машиналарга ўтиш вақти келди.

Бу ҳақда Токиода бўлиб ўтган “Toyota 2050 – экологик муаммолар” ривожланиш дастури тақдимоти чоғида айтилди. Бундай қадамдан кўзланган асосий мақсад зарарли чиқиндилар ҳажмини қисқартиришдир. Компания расмийлари бу ғояни давом эттиришга ҳамда бошқа компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ваъда беришди.

Таъкидланишича, режа амалга ошган тақдирда 2050 йилга келиб зарарли чиқиндилар ҳажми 2010 йил кўрсаткичларига нисбатан 90 фоизга қисқариши мумкин.