Қозоғистоннинг Алмати шаҳридан Москвага маҳаллий вақт билан 6.30 (Тошкент вақти билан 5.30)да учиши керак бўлган «Трансаэро» самолёти парвози 18:20 (17:20 тв)га қолдирилди. Яна бир 18:20да (17:20 тв) парвоз қилиши керак бўлган рейс эса бекор қилинди, деб ёзади РИА «Новости» агентлиги.

«Трансаэро» компанияси бу ўзгаришларга ташкилотнинг қарздорлиги сабаб бўлганини таъкидлаб ўтган. Қарз миқдори борасида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Трансаэро» 15 октябрдаги 61та рейсни бекор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.