Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясининг (КИП) 10 нафар жангариси мамлакатнинг жануби-шарқидаги Хаккари вилоятида турк ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди, дейилмоқда Туркия бош штаби берган хабарда.

“Хаккари вилоятидаги Юксакова туманида аксилтеррорчилик операцияси давом этмоқда. Операция давомида отишма юз берди, бунинг оқибатида КИПнинг уч нафар аъзоси ўлдирилди. Бизнинг 3 нафар ҳарбийимиз енгил жароҳатлар олди. Яна 7 нафар террорчи Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларининг авиазарбалари оқибатида йўқ қилинди”, дейилмоқда хабарда.

Туркияда 20 июлда ИШИДнинг Сурия билан чегарадасида теракт амалга оширилгани ва мамлакатнинг жануби-шарқий вилоятларида полициячилар ўлдирилганидан кейин вазият кескинлашиб кетди. Бу терактлар учун жавобгарликни КИП ўз зиммасига олган. Охирги 2,5 ой ичида 140 полициячи, ҳарбий ҳамда фуқаролар курд жангарилари қурбонлари бўлдилар. Туркия ҲҲК самолётлари 24 июлдан бери мамлакат жануби-шарқий вилоятлари ва Ироқ шимолидаги КИП позицияларига зарба бериб келмоқда.