УЕФА Англия футбол ассоциацияси ва Литва футбол федерацияларига қарши интизомий жазо чораларини кўради.

Англия терма жамоаси мухлислари Литвага қарши Европа чемпионати учун ўтказилган саралаш баҳсида литвалик мухлислар билан жанжал чиқаришга уринган эди. Ушбу жанжал полиция ёрдамида бостирилган ва шу сабабли Англия футбол ассоциацияси жазоланиши кутилмоқда.

Литвага нисбатан иш очилишида эса чипталари савдосидаги қоидабузарлаклар сабаб бўлмоқда. Ушбу иш УЕФА томонидан 22 октябрда кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда Англия 3:0 ҳисобида Литвани мағлубиятга учратганди.