УЕФА Евро-2016 саралаши доирасида ўтказилган Молдова ва Россия терма жамоалари ўртасидаги баҳсдаги воқеалар бўйича интизомий иш очди.

Молдова футбол федерациясига нисбатан трибунадаги тартибсизлик, мухлисларнинг ирқчилик ҳаракатлари олиб бориши ва стадионга ёнувчи мосламалар олиб киргани бўйича иш очилган.

Бу иш 2015 йилнинг 22 октябрь кунида кўриб чиқилиши айтилган.