9-11 октябрь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида велотрек бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубогининг биринчи босқич мусобақалари ўтказилди. Қитъанинг кўплаб етакчи велоспортчилари иштирокида бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон спортчилари 3та кумуш ва 4та бронза медалига сазовор бўлишди. 

Жумладан, катталар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда Роман Шукуров 4 км. масофага шахсий ҳисобдаги пойгада кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Тимур Гумеров, Вадим Шайхов, Руслан Федоров ва Сергей Медведевдан иборат спортчилар жамоавий пойгада маррага иккинчи бўлиб етиб келишди. Вадим Шайхов бронза медали соҳиби бўлди.

Ўсмир-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Андрей Измайлов 3 км. масофага ўтказилган пойгада кумуш медаль билан тақдирланди. Дилмуроджон Сиддиқов, Рената Байметова скрэтч ва кейринда учинчи ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон термаси бугун ватанга қайтиб келишади.