Яқинда Россиянинг Биринчи каналида бошланадиган бадиий гимнастикага бағишланган телелойиҳага 2004 йилги Олимпия чемпиони, икки карра мутлақ жаҳон чемпиони Алина Кабаева бошловчилик қилиши мумкин, деб айтди “Р-Спорт” агентлигига Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти, бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер-Усмонова.

“Хавфсизлик воситасисиз” (“Без страховки”) деб номланадиган шоу ғояси бўйича Биринчи каналда эфирга узатиладиган, таниқли муз устида фигурали учиш усталари кино ва шоу-бизнес юлдузлари билан жуфтликда чиқадиган “Муз даври” (“Ледниковый период”) лойиҳасига ўхшаш бўлади.

“Жума куни биринчи каналда бадиий гимнастика бўйича дастур суратга олиниши бошланади. Кўрсатувда аёл ва эркакдан иборат жуфтлик бадиий гимнастикадан турли машқларни намойиш қилади, мен эса ҳакамлар ҳайъатида ўтириб, уларга баҳо бераман. Бу жуда қизиқарли дастур бўлади”, деб айтди Винер-Усмонова.

“Кўрсатувни Алина Кабаева олиб бориши режалаштирилмоқда. Бироқ канал у билан келишиб олганми-йўқми хабарим йўқ”, деб қўшимча қилиб ўтди миллиардер Алишер Усмановнинг рафиқаси.