Владимир Жарихин: Суриядаги вазият МДҲ давлатларига ҳам алоқадордир

Жаҳон 14 Октябрь 2015 4619

15 октябрь куни Қозоғистонда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши иш бошлайди. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Россия етакчилари иштирок этади.

Маълум бўлишича, Бўрабайдаги учрашувда Владимир Путин МДҲ бўйича ҳамкасбларини Сурияда ўтказилаётган ҳарбий операция тафсилотлари билан таништиради.
МДҲ давлатлари институти директори Владимир Жарихин Sputnik агентлигига берган интервьюсида Суриядаги вазият ташкилотга аъзо давлатларга ҳам бевосита алоқадор эканлигини таъкидлаб қўйди.

“Суриядаги вазият Марказий Осиёдаги вазиятга ҳам бевосита таъсир ўтказади, - деди у. – Марказий Осиёдаги вазият эса нафақат минтақа давлатлари, балки Россияга ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис Суриядаги вазият МДҲга бевосита алоқадордир.

Масалан, Суриядан МДҲ ҳудудигача, яъни Арманистонгача, 400 км масофа бор. Бу жуда яқиндир”.
Умуман Суриядаги вазият учрашувнинг асосий мавзуларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар