Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Жаҳон 14 Октябрь 2015 3038

Хитойнинг Хунань вилоятидаги Чжанцзяньзе шаҳридан узоқ бўлмаган масофадаги миллий парк ҳудудида дунёдаги энг узун шиша кўприк барпо этилади. Бу ҳақда Fox News хабар берган.

Хабарда айтилишича, 2016 йилнинг январида бу кўприкнинг очилиш маросими ўтказилади.

Қайд этилишича, бу кўприк каньонлар ҳудудида 300 метр баландликда ва 430 метр узунликда бўлади. Бу кўприкнинг остки қисми 5 см қалинликдаги пишиқ шишадан иборат бўлади. Кўприк бўйлаб кузатув қисмлари ўрнатилган, шунингдек, сайёҳлар учун сакраш жойлари бўлади.

Ушбу лойиҳа муаллифлари бу кўприк бўйлаб сайр қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланишига ишонтиришмоқда. Бу кўприк бир вақтнинг ўзида 800 нафар кишини кўтариб тура олиши айтилган.

Архитекторларнинг айтишича, бу лойиҳани Жеймс Кэмероннинг "Аватар" фильмидан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқишган. Бу лойиҳа асосчиси исроиллик Хайим Дотан ҳисобланади. У Шанхайдаги "Экспо-2010" лойиҳасида ҳам иштирок этган.

Октябрь ойи бошида Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Юнгтайшань тоғ тизмасида очилган шиша кўприк сайёҳлардан бирининг қўлидаги ҳароратни барқарор ушлаб турувчи идиш (термос) қўлидан тушиб кетиши натижасида дарз кетгани, натижада ваҳимага тушган сайёҳларни эвакуация қилишга тўғри келгани хабар қилинганди. Шундан сўнг бу кўприк ёпиб қўйилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар