Хоразм вилоятининг Гурлан туманида машина ичидан 8 млн сўм ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, туманда истиқомат қилувчи Соҳибжон исмли эркак Matiz русумли машинасини тунда дўкон ёнида қолдириб кетган. Ишини битириб чиқса, машина салонидаги 8 млн сўм ўғирлаб кетилган экан.

Ички ишлар идоралари томонидан ўз вақтида олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур жиноят тез орада фош этилиб, жиноятчи фош этилди. Пуллар эгасига қайтарилди.

Наманганда сохта пул ишлаб чиқарувчи гуруҳ қўлга олинди
Наманганда сохта пул ишлаб чиқарувчи гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, Наманган вилоятининг Норин туманида Акбар исмли шахс қалбаки пул ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Пулларни сотиш ва тарқатиш ишини эса танишлари Толибжон ва Одилга топширган.
Улар номи келтирилмаган фуқарога 1.25 млн сўмлик қалбаки купюраларни ўтказаётган пайтларида қўлга олинди.