Ягона порталда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг янги хизмати ишга туширилди.

Хизмат Тошкент шаҳрида кўп қаватли турар-жой шаклидаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, гаровга қўйиш, ижарага бериш ва ҳ.к.) амалга ошириш учун маълумотнома олишга ариза юбориш имконини беради.

Хизматдан фойдаланиш натижаси тегишли маълумотномани тақдим этиш ҳисобланади. Маълумотнома бериш имкони бўлмаган тақдирда бир иш куни мобайнида мурожаат этувчига маълумотнома берилмаслик сабаблари кўрсатилган жавоб хати юборилади.