“Вазир бўлсам, сени отиб ташлайман”: Николай Лукашенко ҳақида нима биламиз?

Жаҳон 15 Октябрь 2015 16407

2015 йилнинг 11 октябрь куни Беларусда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Александр Лукашенко яна президент этиб сайланди. У мазкур лавозимга 1994 йилда илк маротоба келган.

Унинг монархия бошқарув тизимини хуш кўриши тўғрисидаги фикрлар тез-тез қулоққа чалинмоқда, ҳатто унинг вориси ҳам бор, 2008 йилдан бери унинг ўғли Николай ҳамма ерга отаси билан бирга ташриф буюради. Сўнгги вақт давомида у Хитой интернети юлдузига айланиш, БМТ Бош Ассамблеяси сессиясига бориш, Жерар Депардье билан ўт ўриш, стюардессани тишлаб олиш ва олтиндан ишланган тўппончани совға сифатида қабул қилиб олишга улгурди.

Америка президентининг меҳмони

1 октябрда интернетда сурат пайдо бўлди: Николай Лукашенко нафақат Бош Ассамблеядаги чиқиш вақтида, балки Америка президенти Барака Обаманинг қабулида ҳам отаси билан бирга эди.

Туғилиш тилсими

Николай Лукашенко Александр Лукашенконинг учинчи ўғли, у 2004 йилнинг 31 августида никоҳдан ташқари туғилган. Лукашенко уни 2007 йилда тан олган, бироқ Колянинг онаси ким эканлиги ҳануз номаълум. У беларуслик президентнинг собиқ шахсий врачи Ирина Абельская эди, деган фикрлар бор. Бироқ табиийки, буни Лукашенкодан бевосита сўрашга ҳеч ким ботина олмайди.

Ғаройиб инсон

Александр ўғли тўғрисида 2007 йилдан бошлаб очиқ гапира бошлади. Ўша вақтда у ўғлини ғаройиб инсон дея атади ва катта ўғилларига умид қилмаслиги, уларни ворислари дея ҳисобламаслигини айтди. Коля эса унинг фикрига кўра, президент бўлиши мумкин. Коля ўша вақтда бор-йўғи уч ёшда эди, шунга қарамай, Лукашенко ўзининг фикрларини қўрқмай билдира олди. “Жуда ҳаракатчан, нокамтарлик учун узр, жуда ақлли. У 5 ёшида, ҳали 5 ёшга ҳам тўлмаган, бироқ ҳамма нарсани тушунади, қаерда нима мумкин, нима мумкин эмас билади. Шунинг учун биласизми, қўпол қилиб айтганда, у менинг туморим, шунинг учун ҳамма ерда ўзим билан бирга олиб юраман”, - деган эди Беларусь президенти.

Суратда: 29.09.2009. Беларусь. Брест. Николай “Ғарб 2009” тезкор-стратегик ўқув-машқларининг сўнгги босқичида Брест областининг “Обуз-Лесновский” полигонида

Мураккаб характер

Колянинг мураккаб характери тўғрисида афсоналар бор. Бу эса нима учун у доим расмий ва оммавий тадбирларда отаси билан бирга эканлигини қисман тушунтиради. Ўзининг интервьюларидан бирида Александр Лукашенко ўғлини ҳеч ким билан қолдира олмаслиги, у фақат отасигагина қулоқ солишини айтганди.

Николай 2008 йилнинг апрель ойида омма олдида илк бора пайдо бўлган. “Куз 2008” ўқув-машқлари пайтида у отаси билан маърузаларни қабул қилиб олган, бир йил ўтгач эса “Ғарб 2009” ҳарбий машқлар вақтида Россия президенти Дмитрий Медведев Коляга олтин тўппонча ҳадя қилди. Кўплаб суратларга қараганда, ушбу тўппонча доим Колянинг ёнида.

Ёқимсиз ҳодиса

Николай Лукашенконинг мураккаб характери тўғрисида афсоналар бор. ОАВ берган хабарларга кўра, у бир куни самолёт эшигини ёпишга рухсат бермаганлиги учун стюардессани тишлаб олган. Жаҳли чиққан бола: “Вазир бўлсам, сени отиб ташлайман”, дея бақирган.

PR-кампания

Баъзи ОАВлар Николайнинг Беларусь сиёсий майдонида пайдо бўлиши Лукашенконинг британиялик жамоа билан ишловчи мутахассис Тимоти Белл ўйлаб топган Ғарбдаги PR-кампаниясининг бир қисмидир. 

Отанинг тарбияси

Financial Times ҳамда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрларига берган интервьюсида Александр Лукашенко ўғли Николайни қай тарзда тарбия қилаётгани ҳақида шундай деган эди: Коля бир ёшга тўлганида, мен уни қўлидан ушлаб, буғхонага олиб бордим, табиийки, у йиғлади. Эндиликда эса буғхонада у 100 градусга тенг бўлган, ҳовузда эса 28 градус ҳароратга чидай олади. Бунга қўшимча тарзда у муз ванна ҳам қабул қила олади.

Кейинчалик матбуот конференциясида Лукашенко уйда интернет туфайли бўладиган можаролар ҳақида гапирган: “Менинг 6 ёшли ўғлим уйда бир пасда интернетга “кириб кетади”. Мен унга китоблар бераман. Бу жараён эса можарогача боради”.

Яна шуниси маълумки, Лукашенко ўғлини “жажживой” деб атайди.

Ворис

2012 йилда Венесуэлага қилган ташрифида Александр Лукашенко бир неча йиллардан кейин ўғли Беларусь президенти бўлишини айтган. Кимдир буни ҳазил дея қабул қилди, бироқ Лукашенко бу фикрини яна бир бор такрорлади, бундан ташқари, инсон президент бўлиб туғилмайди, президент бўлиб етишади дея қўшимча қилди.

Бечора Коля

“Беларусь қўшма фуқаролик партияси” раҳбари Анатолий Лебедьконинг 2012 йилда берган интервьюсида Беларусьда Николайга қандай муносабатда эканликлари маълум бўлди: “Беларусда бу ҳамманинг ғашини келтиради. Николайга ачинишади, одамлар шундай дейишади: “Бечора бола”. Генералларнинг унга честь бериши эса масхарага айланган.

Суратда: 26.09.2013. Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ўғли Николай билан билан “Гожский” “Ғарб-2013” ҳарбий ўқув машқларининг якуний босқичида.

Расмий ташрифлар

Ўзининг 11 ёшида Николай Лукашенко Владимир Путин, Виктор Ющенко, Дмитрий Медведев, Мишель ва Барак Обама ва ҳатто Рим папаси Бенедикт XVIни танийди. Илк учрашувлар болакай учун қийин кечган, у чалғир эди, зерикарди, отасини чалғитар, тиззасига ўтириб олар, баъзида эса отасининг чиқиши вақтида унинг сўзини бўлиб, уйга кетишни сўрарди. 

Суратда: 07.02.2014. Арманистон президенти Серж Саргсян, Беларусь президенти Александр Лукашенко ўғли билан Сочида бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш вақтида

Колянинг таътиллари

Николай Лукашенко тез-тез саёҳат қилишига қарамай, отасининг сўзларига қараганда, бу унинг мактабдаги дарсларига халақит қилмайди. 

Суратда: 12.08.2015. Александр ва Николай Лукашенко Покистон бош вазири Наваз Шариф ва унинг рафиқасини кутиб олмоқда.

“Митти шаҳзода”

Александр Лукашенко яна бир бора ўз ўғлини Пекинга Ғалабанинг 70-йиллигини нишонлаш маросимига олиб борди. Николай хитойлик интернет фойдаланувчиларини забт этди, улар Коляни “митти шаҳзода” дея номладилар, “беларуслик президент ўғли” ҳештеги хитойлик интернет сегменти чўққисини эгаллади.

Нью-Йоркка саёҳат

БМТ Бош Ассамблеясининг 2015 йил 29 сентябрда бўлиб ўтган йиғилишида Николай Александр Лукашенкодан кейинги яна бир вакилга айланди. У залда делегация таркибида ташқи ишлар вазири ва матбуот котиби ўртасида ўтирди. Бундан ташқари, Николай отаси билан “11 сентябрь” ёдгорлигига ташриф буюрди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар