2017 йилда биринчи ўзбек-корейс текстиль технопарки очилади

Иқтисодиёт 15 Октябрь 2015 2990

Тошкентда ўқув-тадқиқот текстиль технопаркини ташкил этиш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik агентлиги “Ўзбекенгилсаноат” вакилининг XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида берган маълумотига асосланган ҳолда.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ўзбек томони лойиҳани Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда 2017 йилда якунига етказишни режалаштирмоқда.

Режага мувофиқ, уч қаватли корпуснинг 4 минг квадрат метрдан зиёд ҳудудида ўқув хоналари, анжуман заллари, кўргазма бинолари, лабораториялар, идоралар, оранжерея (бино ичидаги сунъий экотизим) ва бошқа объектлар ўрин эгаллайди. Илмий-тадқиқот лабораторияси 1,5 минг квадрат метр майдонни эгаллаган икки қаватли бинодан жой олади. Бу ерга тўқув, бўяш-безак бериш, тикув дастгоҳлари ўрнатилади.

Технопаркда республикадаги текстиль муассасалари билан яқин алоқада фаолият кўрсатувчи дизайн-гуруҳлар ҳам иш олиб боради. Бундай ҳамкорликдан кўзланган мақсад янги маҳсулотлар турлари ва дизайнерлик ғояларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни йўлга қўйишдан иборат.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар