24 гранатани сотаётган киевлик қўлга олинди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 2108

Украина пойтахти Киев шаҳрида бутун бошли қурол-яроғ арсенали сотилишига барҳам берилди, дея хабар берди Украина хавфсизлик хизмати.
“Пойтахтнинг Десянский туманида Киев шаҳар ва пойтахт УХХ бош бошқармалари ходимлари томонидан бутун бошли арсенални сотишга ҳаракат қилган жиноятчи қўлга олинди.

Унинг гаражи тинтув қилинганида, 24та Ф-1, РПГ ва РГД гранаталари, 42 детонатор, иккита патронлар обоймасига эга Макаров тўппончаси, 36та портлаш имитатори ва икки мингга яқин турли калибрдаги патронлар топилди”, - дейилади хабарда.
Жиноятчига нисбатан қурол-яроғлар билан ноқонуний муомалада бўлиш айби билан жиноий иш қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар