Туркия пойтахтида содир бўлган теракт қурбонлари сони 106 нафарга етди. Бу ҳақда Анқара Тиббиёт палатаси маълум қилмоқда.
Бу ҳақда Milliyet турк нашриёти ҳам ёзган.
Охирги хабарларга кўра, 89 нафар киши жароҳат олган.
Аввалроқ курдлар манфаатини ҳимоя қилувчи Туркия халқ-демократик партияси вакиллари Анқарадаги фожиа қурбонлари сонини 128 нафар, деб эълон қилганди.