АҚШ Литвада ҳарбийлар таъминоти марказини очади

Жаҳон 15 Октябрь 2015 1341

АҚШ Литванинг Мариямполь шаҳрида Болтиқбўйи давлатларида ўрнашган америкалик ҳарбийлар таъминоти марказини очади.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Мариямполь бундай марказ учун энг қулай нуқта сифатида танланди”, - деди логистик бошқарма штаби вакили Даугирдас Антулис.

Унинг сўзларига қараганда, марказда АҚШ ҳарбий хизматчилари учун зарур маблағлар тўпланиб, сўнг тегишлича тарқатилиши амалга оширилади.

Кўпроқ янгиликлар