Арман эксперти: Россия Туркияни террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 3694

Россия Туркияга ўзига хос огоҳлантириш йўллаб, Суриядаги радикал террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирди. Бу ҳақда ўзини “турколог” деб таништирган арманистонлки эксперт Андраник Испирян Sputnik Армения агентлигига берган интервьюсида айтди.

Унинг фикрича, Россиянинг фаолллиги Туркияни мураккаб вазиятга қўйди.
“Туркия шунча йиллар ихтилофнинг фаол иштирокчиси бўлиб, жангариларни тайёрлаб, Асадни қулатишга ҳаракат қилди, лекин Россия кириб келиши билан унинг ҳаракатлари сусайди. Бу вазиятда Туркия сиёсати муваффақиятсизликка учради”, - деди у.

Экспертнинг фикрича, Туркия “турли исломпараст гуруҳлар, шу жумладан, террорчиларни” қўллаб-қувватлаши Россияга “яхши маълум”.

“Россиянинг охирги ҳаракатлари, ҳаво чегарасини бузиши шуни кўрсатмоқдаки, у Туркияга огоҳлантириш йўллади, энди Анқара назорат остида бўлади, энди Россия унинг радикал экстремистларга ҳомийлик қилишига йўл қўймайди”, - қўшимча қилди Испирян.

Кўпроқ янгиликлар