Башар Асад Россия ва Эроннинг террорчиликка қарши курашдаги ёрдамини юқори баҳолади

Жаҳон 15 Октябрь 2015 2973

Сурия президенти Эрон мажлиси (парламенти)нинг миллий хавфсизлик ва хорижий сиёсат бўйича қўмитаси раҳбари Оловиддин Бўрижардий бошчилигидаги Эрон парламенти аъзолари делегациясини қабул қилиб, Сурияда ва умуман Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Сурия президенти Башар Асад суҳбат чоғида Россия ва Эроннинг террорчиликка қарши курашдаги ёрдамини юқори баҳолади.

“Биз Суриянинг террорчиликка қарши курашидаги жанговорлигини оширишда дўстона давлатларнинг барча саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз. Бунда муҳим роль Россия ва Эронга тегишлидир. Бу саъй-ҳаракатлар минтақанинг барча халқлари ва бутун дунё учун фойдали бўлади”, деб Асад айтган сўзларни келтириб ўтди Сурия телевидениеси.

Асад, шунингдек, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф солаётган террорга қарши курашда Россия, Сурия, Эрон ва Ироқ билан ягона фронтни шакллантиришнинг катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, Бўрижардий янги фронтнинг шакллантирилиши террорчиликка қарши курашга тайёргарлиги ҳақидаги сохта важлар билан беркинадиган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция саъй-ҳаракатларининг инқирозга учраганини намоён қилади, деб таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар