«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бэйлга қўнғироқ қилди ва унинг агенти Жонатан Барнеттнинг баёноти борасида тушунтириш беришни сўради.

Бэйл эса мураббийнинг саволларини инкор қилган ҳолда ҳужумчи Криштиану Роналду билан муносабатида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади.

As нашрида ёзилишича, Бэйл ўз агенти Барнеттнинг сўзлари унинг фикрларини ифодаламаслигини билдирган.

Бенитес Бэйлдан машғулот чоғида Роналду билан мазкур мавзуда гаплашиб олишни сўраган.