Билл Гейтс жамғармаси Украина холдингининг 5 фоиз акцияларини сотиб олди

Жаҳон 15 Октябрь 2015 1351

Microsoft асосчиси Билл Гейтс назорати остидаги Cascade Investment инвестицион жамғармаси Украинанинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият кўрсатувчи “Кернел” холдингининг 5 фоиз акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда компания хабарида сўз боради.

Cascade Investment “Кернел” акцияларининг 3,9 млнтасига эгалик қилди.
“Кернел” Украина агросаноат секторида 1995 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, кунгабоқар ёғи, дон ва шрот (тахтакунжара) экспорт қилиш бўйича етакчи компаниялардан ҳисобланади.

Хусусан, 2013–2014 йилларда “Кернел” 5 млн тонна дон маҳсулотлари экспорт қилди. 2015 молиявий йилнинг 9 ойи (1 июль — 31 март) якунларига кўра, компаниянинг соф даромади 85,5 млн долларгача ортиб, ўтган йилни худди шу даврида 67,6 млн долларлик зарар кўрган эди. EBITDA кўрсаткичи (асосий воситаларнинг эскириши, номоддий активларнинг амортизацияси ва активларнинг қадрсизланиши билан боғлиқ зиёнларни ҳисобдан чиқаришгача бўлган операцион даромад) эса 338 млн (2014 йилда — $135,4 млн) долларни ташкил этди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар