БМТ Бош Ассамблеясида Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолари сайловлари бўлиб ўтади. Яширин овоз бериш йўли билан делегатлар кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб 2 йил давомида структурага кирадиган 5 давлат номини аниқлаб беришади.

Бош Ассамблеянинг йиғилиши бугун, 15 октябрь куни бўлиб ўтади. 193 мамлакат вакиллари овоз бериб бўлганидан сўнг, овоз санаш учун 45 дақиқалик танаффус эълон қилинади.

Африка мамлакатлари гуруҳидан номзод сифатида Миср ва Сенегал, Европа давлатлари гуруҳидан Украина кўрсатилган. Бундан ташқари, Лотин Америкасидан Уругвай, Осиё ва Тинч океани гуруҳидан Япония иштирок этмоқда.