Буюк Британия атрофини ҳимоя қилувчи агентликнинг маълум қилишича, мамлакатнинг сканерланган моделига кириш очиб қўйилди. Бу ҳақда агентликнинг блокида маълум қилинган.

Лидар-дальномер қурилмаси ёрдамида агентлик мамлакат ҳудудининг 72 фоизини сканердан ўтказиб, уни томоша қилишга рухсат берган. Маълумотлар сиғими 11 терабайтни ташкил этади.

Охирги 17 йил ичида агентлик сканерлаш учун лазердан фойдаланди. Бу табиий офатларни прогнозлаш имконини беради. Ушбу қурилма, шунингдек, археологик қазилмалар тўғрисидан маълумот олиш, транспорт йўналишларини аниқлаш ва ҳатто Minecraft компьютер ўйинида харита вазифасини ўташ имконини ҳам беради.