Австралиядаги тез тайёр бўладиган егуликлар сотишга мўлжалланган Chicken Treat ресторанлар тармоғи твиттерда бош қаҳрамони Бетти лақабли товуқ бўлган кампанияни бошлади, деб ёзади CNET нашри.

Манбанинг ёзишича, мазкур ғоя муаллифи твиттерда махсус аккаунт очган ҳолда монитор қаршисига товуқни олиб келиб твиттерда хабар қолдириш функциясини очиб қўяди. Товуқ клавиатура устидан юриб турли ҳарфларни босиб твит ёзади.

Натижада Бетти твиттерда твит ёзган илк товуқ сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олиши мумкин бўлади.

Албатта бундан кўзланган асосий мақсад ресторанни реклама қилишдан иборат. Тармоқда машҳурлликка эришган товуққа алоқадор твитларни #chickentweet хештеги орқали топишингиз мумкин.