Анқарадаги терактларни содир этган гумонланувчилар ва ташкилот вакиллари Суриядан келган бўлиши мумкин, деб Рейтер агентлигига маълум қилган Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли.

Аввалроқ бош вазир терактлар ортида ИШИД ва Курдлар ишчи патияси вакиллари турган бўлиши эҳтимолини билдириб ўтганди.

"Бир қанча шубҳа остида бўлганлар анча ойлар олдин Анқарага Суриядан ташриф буюрган”, — деб маълум қилган бош вазир.