«Дори-Дармон» акционерлик компанияси Ўзбекистонда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” шиори остида ўтказилган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳафталигида иштирок этди.

Ана шундай акциялардан бири 2015 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 31- оилавий поликлиникада бўлиб ўтди. Бу ерда кексалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари Ўзбекистондаги етакчи фармацевтика компаниясидан биринчи ёрдам учун дори қутиларини қабул қилиб олишди.

Биринчи ёрдам учун дори қутиларидан юрак қон-томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари учун препаратлар, оғриқ қолдирувчи, антисептиклар (ярани газак олишдан сақлайдиган воситалар), кўз томчилари, шунингдек, боғловчи материаллар ўрин олган.