Эксперт: МДҲ саммитида келажак муҳокама қилинади

Жаҳон 15 Октябрь 2015 4540

Сиёсий эксперт Иннокентий Адясов Остонада бўлиб ўтиши кутилаётган МДҲга аъзо давлатлар етакчиларининг саммитига муносабат билдирди.

“Ким нима дейишидан қатъий назар, ташкилот ўзига хосдир, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги. – Бугунги дунёда бу қадар турфа давлатларни бирлаштирувчи бошқа давлат бўлмаса керак. Унинг мавжудлиги даврида МДҲдан фақат Грузия чиқиб кетди, лекин у ҳамдўстлик ичидаги кўпгина келишувларданинг иштирокчиси бўлиб қолмоқда”.

Баъзан МДҲни Британия миллатлар ҳамдўстлигига ўхшатишга ҳаракат қилишади, лекин бир муҳим жиҳат кўздан қочирилади: Британия ҳамдўстлиги биринчи навбатда гуманитар масалалар билан шуғулланади, МДҲ эса ташкил топганидан буён постсовет давлатларининг ҳар томонлама интеграциясини амалга оширишга интилиб келмоқда, деб ҳисоблайди эксперт.

Кўпроқ янгиликлар