Россиялик эксперт, Тизимли таҳлил ва прогнозлаш маркази президенти Ростислав Ишченко Sputnik агентлиги билан суҳбатда МДҲнинг истиқболларига ўз муносабатини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Россия Яқин Шарқда АҚШнинг етакчиликни қўлдан бой бераётганидан фойдаланиб, бу ўринга номзод бўлиб чиқди.

Одатда Яқин Шарқни назорат қилувчи куч бутун дунё миқёсида етакчи ҳисобланади.
“Аммо урушни бошлашнинг ўзи етарли эмас, уни ютиш ҳам керак, - деди Ишченко. – Ғалабага қадар эса Россиянинг қўшнилари, биринчи навбатда МДҲ давлатлари Москванинг имкониятлари ва кучайган ташқи сиёсий фаоллигини баҳолашга уринишади”.

Бошқа томондан эса, Россия ҳали етакчилигини юз фоизга исботлашга улгурмаган экан, қўшнилар унинг ўрнини босадиган куч қидиришда давом этади. Кўпгина давлатлар икки кучли давлат ўртасида мувозанат сақлашга интилади.

Бундан ташқари, етакчиликни ютқазаётган АҚШ Россиянинг ҳаётини қийинлаштириш учун МДҲ давлатларига киришга ҳаракат қилиши мумкин, деб ҳисоблайди эксперт.