Эквадор ташқи ишлар вазири Рикардо Патино Буюк Британия ҳукуматига мурожаат қилиб, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ҳеч қандай тўсиқсиз мамлакат элчихонасидан чиқиб, шифокор қабулига бориб келиши учун рухсат сўради. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Ассанжга аниқ ташхис қўйиш учун уни магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) ўтказиш талаб қилинади. Аммо элчихонаси биносида МРТ йўқ, шу боис у Лондон кўчаларига чиқишга мажбур бўлади.

Патино 44 ёшли журналист Эквадор элчихонасидан чиқиб, 24 соат давомида қўриқчилар назорати остида соғлиғи билан шуғулланиб келишига рухсат сўрамоқда.
WikiLeaks ресурсида турли давлатларнинг махфий ҳужжатларини фош этиб келаётган Жулиан Ассанж Швецияга экстрадициядан қочиб Эквадорнинг Буюк Британиядаги элчихонасида яшириниб келмоқда. 2012 йили Швеция прокуратураси уни вояга етмаган қизни зўрлашда айблаб, Буюк Британияга уни қайтариб юбориш юзасидан сўров киритган эди. Ишнинг 10 йиллик амал қилиш муддати 2020 йилда тугайди.

Бундан ташқари, Ассанж фош қилинган ҳужжатларнинг асосий қисмига эгалик қилган АҚШ ҳукуматидан ҳам беркинишга мажбур.