АҚШ президенти Барак Обама россиялик ҳамкасби Владимир Путин санкциялар ҳамда Суриядаги иттифоқдошини йўқотаётгани туфайли тушкунликка тушиб, ушбу қадамларни қўймоқда, деб ўйласа, қаттиқ янглишади. Аслида у халқаро сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлмоқчи, деб ҳисоблайди Foreign Policy колумнисти.

Брукинг институтининг Россия бўйича эксперти Клиффорд Гэддининг таъкидлашича, Суриядаги ҳарбий компания иқтисодиётнинг заифлашувига шошқалоқ реакция эмас. Ҳаттоки президент Башар Асад режимини қутқариш ҳам асосий мақсад эмас. Путин ўйлаган асосий мақсад Россиянинг жаҳон майдонидаги нуфузини тиклашдир.

“Россия АҚШ билан муносабатларни бузишни ният қилмаяпти. У шунчаки қарор қабул қилиш жараёнида қатнашмоқчи. Россиянинг дадил қадами шундан далолат берадики, у АҚШни музокаралар столига чақирмоқда”, - деди Гэдди.